Abstract:
Сурункали этанолни қабул қилиш этанол метаболизмида цитохром Р450 иштирокини кучайтиради ва ҳосил бўлган эркин радикаллар ҳужайра мембранасининг шикастланиши, апоптоз содир булиши ва оксидатив стресс жараёнини чақириши мумкин. Бу эса организмда этанол таъсирида липидларнинг перекисли оксидланиш
жараёнининг фаоллашуви натижасида содир бўладиган биокимёвий ўзгаришларни тушунтириш учун асос бўлади