Abstract:
Замонавий шаҳарларда транспорт оқимини ортиши натижасида ифлослантирувчи моддаларнинг юқори концентрацияси бўлган зоналар юзага келади. Автотранспорт воситалари тузилмасидаги ўзгаришлар чиқиндиларни атмосфера ҳавосига ташланишида аҳамиятли рол ўйнайди. Енгил автомобиллар атмосфера ҳавосини умумий ифлосланишида асосий манба бўлиб ҳисобланади, уларнинг миқдори икки мартага ортиши натижасида углерод оксидларининг даражаси 1,5 мартага, углеводородлар ва қўрғошин бирикмалари - 1,1 мартага, қурум даражаси эса 6%га ортади.