Abstract:
Мис ва молибден концентратини ишлаб чиқариш бўйича
республикамизда энг йирик корхоналаридан бири Олмалиқ тоғ-металлургия
комбинатидир (ОТМК). ОТМК да ишловчилар томонидан олиб бориладиган
меҳнат жараёни жуда оғир ва технологик босқичлари мураккаблиги билан
ажралиб туради, шунинг учун хам ишловчилар саломатлигига ушбу
жараённинг турлича таъсир кўрсатиши долзарб муаммоларидан бири
ҳисобланади. Комбинат томонидан чиқарилаётган маҳсулот, яъни мис ва
молибденли концентратлар саноат соҳасининг кўп тармоқларида кенг
фойдаланилиб, аҳолининг кундалик эҳтиёжини таъминлайди.