Abstract:
Жигар циррозининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири бу В ва C гепатит инфекциясидир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, жигар циррози - сурункали жигар касаллигининг охирги босқичи бўлиб, диффуз фиброз ва
жигарнинг нормал тузилиши ўрнини тугунлар шаклланиши билан ўзгартиради. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг 2017 йилда Глобал Гепатит ҳисоботида тақдим этилган янги маълумотларга кўра, дунёда 325 миллионга яқин одам
парентерал гепатит вирусини юқтирган, 500 миллиондан ортиқ одам эса клиник белгилари бўлмаган вирусларни ташувчиси. Бундай ҳолда, гепатит В ва C вируслари келтириб чиқарадиган касалликлар жуда долзарбдир.