Abstract:
Ҳозирги кунда нафақат бизнинг республикамизда, балки бутун ер юзи мамлакатларида ҳам жуда долзарб бўлиб келаётган, беморларни ногиронлик ҳолатигача олиб бораётган ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келиб
чиқишини кучайтираётган долзарб муаммолардан бири бу Паркинсон касаллиги (ПК) ва паркинсонизм муаммосидир. Бу касаллик узоқ йиллардан бери ўрганилиб келинишига қарамасдан, этиопатогенези ҳанузгача тўлиқ ўрганилмаган, шунинг учун ҳам касалликни тўлиқ даволай олмаяпмиз [3,6,10,29].