Abstract:
Дунёнинг турли мамлакатларида қўл бармоқларининг гажаксимон шаклига нисбатан айланма сиртмоқсимон шакллари кўп учрамоқда. Нақшларнинг интенсивлик даражаси бўйича Австралия ва Океан атрофи туб аҳолисининг ўртача бармоқ индекси 15,4 ни ташкил қилган. Элисов оролларидаги туб аҳолида ўртача бармоқ индекси 16,65 ни, Россияда делтасимон индекс 12,89 ни ва Ботсмон бушменларида 9,97 ни ташкил этган ва энг паст бармоқ индекси Африка минтақаси аҳолисида учраган . Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра «...йилига дунёда қарийб 800000 киши ўз жонига қасд қилади ва аниқланган ўлимнинг етакчи сабаблари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳар хил касалликлар оқибатида юзага келадиган нозўраки ўлимнинг асосий сабабларидан сўнг дунёда 13-ўринни эгаллайди. Ўз жонига қасд қилиш зўраки ўлим таснифида дунёда йўл-транспорт ҳодисаларидан (2,3%) сўнг иккинчи (барча ўлимлар сонининг 1,5%) ўринни эгалласа, қотиллик (0,9%) ва уруш туфайли содир бўлган ўлимдан (0,6%) олдинги ўринларни эгаллайди.....» .