Abstract:
Ушбу мақола ревматоид артрит (РА) билан оғриган беморларда нафас тизими зарарланишида иммунологик силжишларни ўрганишга бағишланган. Тадқиқот натижаларига кўра РА ли беморларда нафас тизими шикаслатланишида
иммунологик силжишлар касалликнинг серопозитив кечишида яққол ифодаланганлиги кузатилди. Бу эса ички аъзоларнинг тизимли яллиғланиши ва бўғимларни деструкциясига сабаб бўлувчи яллиғланиш олди цитокинларининг, жумладан ЎНО−α ва ИЛ−6 миқдорларини ишончли даражада ортиши билан намоён бўлди.