Abstract:
Ушбу китобда кексайиш жараёни ва унинг билан боғлиқ бўлган организмдаги баъзи ўзгаришлар, уларнинг касалликлар келиб чиқишидаги роли, ички касалликларнинг кекса ёшдаги кишиларда клиник кечиши, ташҳислаш, организмнинг компенсатор имконияти пасайган ва реакцияси ўзгарган бир шароитда ўтказиладиган даволашнинг ўзига хос хусусиятлари тўгрисида маълумотлар берилган. Шунингдек аҳолига гериатрик ёрдамни ташкил қилиш, рационал овқатланиш ва турмуш тарзининг инсон саломатлиги ва узоқ умр кўришга таъсири, профилактика масалалари тўгрисида маълумотлар келтирилган. Врач, ҳамшира ва бемор
муносабатларига алоҳида эътибор берилган.