Abstract:
Аҳоли саломатлиги давлатнинг асосий бойлигини ташкил қилади ва юқори даражадаги меҳнат унумдорлиги, жадал фаолият ва жамоанинг фойдали меҳнат унумдорлигини белгилаб беради. Замонавий полиграфия корхоналарида меҳнат шароитларини баҳолаш ва вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик билан кечадиган касалланиш даражасини таҳлил қилиш бўйича ўтказилган текширувлар меҳнат шароитларини оптималлаш, ишловчилар саломатлигини сақлаш ва меҳнат самарадорлигини оширишга йўналтирилган профилактик чора тадбирлар мажмуинини ишлаб чиқишга асос бўлади. Олинган натижаларга кўра касбга боғлиқ касалликларни юқори даражасини суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима касалликлари эгаллайди (RR=5,0; EF=80% сабаб оқибат боғланиш даражаси жуда юқори). Кейинги ўринни тери ва тери ости клетчаткаси касалликлари (RR=2,8; EF=64%) ва асаб тизими касалликлари (RR=2,5; EF=60%) эгаллайди. Буларда касбга боғлиқлик даражаси юқори деб топилди.