Abstract:
ЭКУ дан кейинги хомиладорликни кечиш масаласи ҳар йили бепушт жуфтликлар сонининг кўпайиши ва замонавий репродуктив технологияларнинг изчил ривожланиши туфайли тобора долзарб бўлиб келмокда [3, 6]. Замонавий репродуктив технологиялар оилавий жуфтликлар учун бепуштлик муаммосини тобора кўпрок ҳал килишга кодир, аммо уларнинг ёрдамига муҳтож аёлларнинг аксарияти асоратланган соматик анамнези, репродуктив функцияни бузилиши, популяцияга нисбатан 3-5 ёшдан ошган кўрсаткични намоён килган биринчи тугиш
ёшига эга [1, 2]. Ушбу гуруҳ аёлларида кўп ҳомилаликни частотаси юкорилиги билан бир каторда, акушерлик ва перинатал асоратларнинг ривожланиш хавфи хам юкори, бу эса махсус акушерлик ёндашувини талаб килади. Турли манбаларга кўра, ЭКУ дан хомиладорликни кўтара олмаслик умумий хавфи 18,5% дан 21,8% гача ташкил этади [7].