Abstract:
Ушбу мақолада умуртқа поғона кўкрак соҳаси дистрофик-дегенератив касаллиги бошқа соҳаларига
нисбатан кам учраши ва барча умуртқалар оралиғи диск чурраларидан кўкрак соҳа чурраси бор-йўғи
1% ҳолларда ҳосил бўлиши кўрсатилган. Бу касаллик кўпинча ёшлар ва ўрта ёшли кишиларда кузати-
лади, беморлардаги касаллик патоморфологиясига қараб ташҳислаш ва даволаш иқтисодий ижтимо-
ий самарадорликни оширилиши келтирилган.Аксарият ҳолларда чурра кўкрак умуртқасининг пастки
қисмларида (Th8-Th12) ривожланади. Клиник жиҳатдан кўкрак қафасининг ҳар хил патологияли касал-
ликларига ўхшаб намоён бўлади. Сабаблари сифатида аксарият ҳолларда умуртқанинг жароҳатланиши
ва остеохондроз аниқланади. Умуртқа поғонанинг кўкрак соҳаси травматик шикастланиши умуртқа-
нинг ёзилиши, жойидан силжиши, шикастланишида ва ўта оғир ва тартибсиз юкламаларда дистро-
фик-дегенератив касалликлар бошланади. Умуртқанинг бу соҳаси шикастларида тоғайли диск фиброз
ҳалкасида ёриқлар пайдо бўлиши аниқланган.