Abstract:
Сўнгги йилларда замонавий тиббиётда муҳим ютуқлар ва
ўсиш хусусан ОЯК ва ЎБИЯК касалликлари ривожланишининг генетик асоослари ҳақида
бутунлай янги маълумотларни очишга ёрдам берган молекуляр генетик тадқиқот усулларидан
кенг фойдаланиш билан боғлиқ [4]. Шу муносабат билан, бугунги кунда ОЯК ва ЎБИЯК
ривожланишининг патогенетик механизмлари асосида нафақат Helicobacter Pylori (НbР) [7]
нинг патоген таъсири, балки бир қатор генларнинг фаоллигига қараб организмнинг
мойиллигининг индивидуал хусусиятлари ҳам ётади [4]. Кўпгина генетик тадқиқотлар
натижалари яллиғланишга қарши цитокинларнинг генлари ва ОЯК ва ЎБИЯК ривожланиши
ўртасидаги боғлиқлик мавжудлигини исботлайди [11]. Шу муносабат билан, биринчи
навбатда, геннинг тартибга солиш зоналарида жойлашган жуда кўп турли хил полиморф
вариантларга эга бўлган цитокин генларини ажратиш керак [12]. Ушбу генларнинг кенг
доираси орасида IL10 генига алоҳида аҳамият берилади, у 1q31-32 хромосомасининг узун
елкасида жойлашган ва бешта экзон ва учта интрондан иборат [1]. Маълумки, бу ген ҳужайра
воситачилигидаги иммун реакциялар ва цитотоксик яллиғланиш реакцияларини бостириш
қобилиятига эга [10] ва 2 Т-хелперлар (Тh2) ва В-лимфоцитлар фаоллигини кучайтириш
орқали яллиғланиш реакцияларининг намоён бўлишининг пасайишига олиб келади