Abstract:
Резюме. Мақолада ўткир вирусли гепатит С билан оғриган болаларда ўт суюқлиги ва қондаги биокимёвий
ўзгаришлар кўрсатилган. Ўт йўллари тизимидаги ўзгаришлар ўткир вирусли гепатит C билан касалланган
болаларда 47,2% ҳолларда кузатилади ва бу ўзгаришлар гепатитнинг кўпайишига, яъни қон ферменти 5-
нуклеотидаза ўртача 1,9 марта кўпайишига олиб келади. Ўткир вирусли гепатит C билан оғриган ва ўт йўллари
тизимида ўзгаришлар бўлган болалар гуруҳида асосий терапияга глицирризин кислотаси ва муҳим
фосфолипидларнинг қўшилиши қондаги 5-нуклеотидаза ферменти, биокимёвий таркиби нормаллашишига олиб
келади. Сафро суюқлиги ва C вирусини йўқ қилиш 71,4% ҳолларда кузатилади.