Abstract:
Узоқ вақт чўзилган чуқур бўлмаган субдепрессиянинг долзарблиги юқори бўлиб, бу кўпинча ўзоқ вақт чўзилиб кечишга яъни сурункали кечишга мойил бўлади. Бу ҳолат синчиклаб психопатологик таҳлил қилинганда, кечишини турли вариантларини аниқлаб, уни оқибатини прогноз қилиш мумкин бўлади ва даволаш тактикасини танлаш имкони яратилади. Чўзилган субдепрессияни клиник-психопатологик
тизими, нозологик жиҳатдан баҳолаш, аффектив касалликлар кечишида
унинг роли, оқибатини аниқлаш мазкур тадқиқотнинг долзарблиги ҳисобланади. Ҳозирги кунга қадар чўзилган субдепрессиянинг нозологик дифференциацияси муҳокамаларга сабаб бўлмоқца, бу муаммо устида етарлича тадқиқотлар олиб борилмаганидан дарак бермоқда