Abstract:
Материал ва усуллар: РА ташхисли 170 нафар беморда сўровнома ўтказилди.
Бундан ташқари 50 нафар тизимли қизил бўрича (ТҚБ) ташхисли беморлар таққослаш
гуруҳига қамраб олинди. Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) кўп тармоқли
клиникасининг 3-ревматология бўлимида 2022 йил август ойидан - 2023 йил март
ойигада бўлган вақт мобайнида стационар даволанишга мурожаат қилган беморлар
орасида ўтказилган сўровномада РА ташхисли беморларда аёллар улуши 85,8% (146
нафар) ни ташкил этди. ТҚБ ли беморлар орасида аёллар 48 нафар эди (96%). Ёш бўйича
ўртача қиймат РА ли беморларда 41,8±10,6 ни ташкил этган бўлса, ТҚБ да бу кўрсаткич
анча кичиклиги - 35,0±9,4 қайд этилди.