Abstract:
2019 йилнинг охирида, Хитойнинг Ухан шаҳрида бир нечта беморларда янги қўзғатувчи чақирган пневмония касаллиги аниқланди. 2020 йилнинг 7-январида ушбу янги коронавирус расман SARS-CoV-2 сифатида тасдиқланди. Вирус тез тарқалиб, Хитойнинг барча ҳудудларида ва бошқа мамлакатларда ҳам эпидемия чақирди, 2020 йилнинг 11 -мартида ЖССТ ушбу касалликни пандемия деб эълон килди. [2].