Abstract:
Ушбу мақолада француз ва ўзбек тилларида характер ифодаловчи
фразеологик бирликлар назарий жихатдан тахлил қилинган. Тилшунослик
соҳасида олиб борилаѐтган тадқиқотларнинг аксарият қисмида тил ва маданият
бирлиги тўғрисидаги ғоялар етакчилик қилмоқда. Дарҳақиқат, икки тилда
сўзлашаѐтган кишилар ўртасидаги мулоқотни нафақат тил воситасида ахборот
алмашиш сифатида, балки, икки халқ маданияти ўртасидаги мулоқот деб
баҳолаш тўғрироқ бўлади.