Abstract:
Ревматоид артрит (РА) билан касалланган беморларда жигарнинг шикастланиши
кўп холларда эътиборсиз қолдирилади, ёки жигарда ўзгаришлар аниқланганда ҳам бу шикастланиш
РА нинг бўғимдан ташқари тизимли кўриниши, жигарнинг бирламчи касаллиги ёки РА даволаш
пайтида ривожланган гепатотоксик жигар касаллиги эканлигини аниқлаш баъзан қийинчиликлар
келтириб чиқарадиган муаммолардан биридир. РАда жигар шикастланиши кўпинча жигар
синамаларининг асимптоматик ўзгаришлари билан намоён бўлади. Хаттоки, баъзи холатларда
жигар шикастланиши цирроз ривожланиб бўлгандан сўнг ташҳисланиши мумкин. РА билан оғриган
беморлар аутоиммун жигар касаллигига кўпроқ мойил бўлиши ҳам ўрганилган. Ревматологияда
қўлланиладиган дорилар кўпинча гепатотоксик бўлиб, жигарнинг бирламчи асосий касаллигини клиник
белгиларини РА да қабул қилинадиган дориларнинг кучли гепатотоксиклиги оқибатларидан фарқлаш
қийин ва бу бугунги кунда клиник амалиётда тез-тез учраб турадиган ушбу муаммо долзарблигини акс
эттиради. РА билан оғриган беморларда жигар касалликларини ҳамкор кечишини ўз вақтида
ташҳислаш ва даволаш ҳар иккала турдаги патологиянинг кечиши, даволаш режаси ва прогнозига
сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабдан клиник ревматологнинг жигар шикастланишини
кузатиш учун диагностика ва даволаш муолажаларидан хабардор бўлиш жуда муҳимдир. Бундан
ташқари, ревматолог иммуносупрессив воситаларнинг асосий вирусли инфекцияларга, хусусан,
вирусли гепатитга таъсирини билиши керак. Биз ушбу шарҳда тизимли ревматик касаллик - РАни
клиник кечишида ва даволашда жигардаги ўзгаришлар ҳамда уларни ташҳислаш усуллари ҳақидаги
маълумотларни кўриб чиқамиз