Abstract:
Барча ички аъзолар қатори буйрак усти безининг шаклланиши ва постнатал ривожланиши қонуниятли жараён бўлиб ҳисобланади, у ўзаро боғлиқ бўлган ва ўзаро келишилган ҳолда амалга оширилиб, мослашиш, тизимлар, ҳамда органогенезнинг моҳиятини очиб беришга имкон беради. Кўп сонли маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар қайд этганидек, «...сут эмизувчиларнинг ривожланишини перинатал даврида аъзоларнинг илк риво-жланиши бошланади, уларнинг тузилмавий-функционал бирлигини ҳосил бўлишининг дастлабки белгилари пайдо бўлади...» . Бироқ уларнинг асосий қисмини ривожланиши ва якуний шаклланиши постнатал онтогенез даврида юзага келади.