Abstract:
Дунёда инсонларнинг «...барча соматик касалликлари орасида келиб чиқиши турлича бўлган жигар шикастланишлари кенг тарқалган бўлиб, етакчи ўринларни эгаллайди...» . Жигарнинг турли шикастланишлари организмда оқсил, липид ва карбонсувлар алмашинувидаги марказий ўрни билан балким, организмга доимо тушиб турувчи ва метаболизм жараёнида ҳосил бўлувчи ёт моддаларни зарарсизлантириши ва тўсиқ вазифасини бажариши билан боғлиқ. Турли омиллар таъсирида «...гепатоцитларда ривожланадиган структур-функционал ўзгаришлар, уларда синтетик жараёнларни сусайиши, моддалар алмашинуви жараёнларининг ўзгариши, жигарнинг зарарсизлантириш вазифасини пасайиши, организмнинг биологик суюқликларида эндо- ва экзобиотикларнинг тўпланиши, эндотоксинемия ривожланиши ҳамда аъзо ва тўқималар фаолиятларини етишмовчилигига сабаб бўлади, бу эса асосий касалликнинг кечишини янада оғирлашишига олиб келади...» . Шу сабабли жигар функционал фаолияти бошқарув механизмларини молекуляр даражада баҳолаш ва уни токсикантлар таъсирига метаболик мослашув жараёнларини ўрганиш замонавий экспериментал ва клиник гепатологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.