Abstract:
778та ретроград транспапилляр амалиётлари бажарилган 530 ўт тош касаллиги билан беморни даволаш натижалари таҳлил қилинган. Ушбу амалиётлардан кейин 40 (5,1%) ҳолатда турли хил асоратлар ривожланиб улар 3 (0,4%) ҳолатда ўлимга олиб келган. Транспапилляр амалиётларни бажаришда киритилган даволаш ва профилактик тадбирларни самарадорлигини баҳолаш учун фаолият давримизни 2 босқичга бўлдик: 1 босқич - 2010 йилдан 2015 йилгача; 2-босқич - 2015 йилдан 2019
йилгача. Фаолиятнинг 2-босқичида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асоратларни 6,9% дан 3,6% гача камайтиришга имкон берди. Ушбу чора-тадбирлар орасида, шифокорнинг тажрибасидан ташқари, MPT-холангиографияни киритиш, умумий ўт йўлини ва ошқозон ости бези йўлини стентлаш, амалиётни босқичма-босқич амалга ошириш киради.