Abstract:
Диализгача бўлган даврда уремия аломатларини камайтириш, сурункали буйрак касаллиги ривожланишини пасайтириш мақсадида даволаш усули сифатида қўллашни ўз тажрибамиз ва хорижий муаллифларнинг маълумотларига асосланиб КОПии сурункали буйрак етишмовчилигига ижобий таъсири ҳақида гапиришимиз мумкин. F.Volhard сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда узок вақт
давомида қонда мочевина концентрацияси кўпайишини "кечиктириш" мумкинлиги таъкидлаб, азот истеъмолини кунига 3-5 г гача камайтиради (кунига 20-30 г оқсил). Бир қатор ҳолатларда у оқсил истеъмолини чеклаб, қондаги мочевинанинг юқори даражасини камайтира олди, бу еса уремия аломатлари йўқолиши билан бирга кечди [1].