DSpace Repository

Аксиал спондилоартритда суяк шаклланишидаги ўзгаришларни ташхислаш

Show simple item record

dc.contributor.author Набиева Д.А., Муҳаммадиева С.М., Хидоятова М.Р., Ширанова Ш.А., Кенгесбаева М.С.
dc.date.accessioned 2023-06-17T02:30:10Z
dc.date.available 2023-06-17T02:30:10Z
dc.date.issued 2023-06
dc.identifier.issn 2181-7812
dc.identifier.uri http://repository.tma.uz/xmlui/handle/1/8489
dc.description.abstract Ишнинг мақсади - Аксиал спондилоартрит (аксСпА) ли беморларда суяк ремодуляция ҳолатини ва уни тартибга солишни баҳолаш бўлди. Материаллар ва усуллар: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 70 нафар аксСпА билан оғриган беморлар текширилди, улардан 50 нафари эркаклар (71,4%), 20 нафари аёллар (28,6%). Ўрганилган беморларнинг ёши 20 ёшдан 49 ёшгача, ўртача ёши - 31,2 ± 2,8 йил. Касалликнинг бошланиш ёши 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган. Ўртача касалликнинг бошланиш ёши 26,7 ± 6,8 йил. Барча текширилган беморларда остеокальцин (ОК), CrossLaps ва остеокластогенезнинг асосий регуляторлари - OPG ва RANKL концентрaцияси - қон зардобида иммунофермент анализ усули ёрдамида баҳоланди. Натижалар: аксСпАда касалликнинг юқори фаоллиги ва суяк минерал зичлиги (СМЗ)нинг пасайиши ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. аксСпА билан оғриган беморларда суяк метаболизми суяк тўқималари деградaциясининг кучайиши ва унинг шаклланишининг камайиши билан характерланди. Бу ҳодиса асосан касаллик фаоллиги юқори бўлган беморларда кузатилди. Ўткир фаза параметрларининг ошиши ОПГ/ RANKL нисбатининг пасайиши билан бирга келди. АС билан оғриган беморларда остеокластогенез асосий блокатори ОПГ даражаси ва ОПГ/ RANKL нисбати назорат гуруҳи қийматлари билан солиштирганда ошди. en_US
dc.language.iso other en_US
dc.publisher ТTА Axborotnomasi en_US
dc.subject аксиал спондилоартрит, суяк минерал зичлиги, диагностика, рентгенологик текшириш en_US
dc.title Аксиал спондилоартритда суяк шаклланишидаги ўзгаришларни ташхислаш en_US
dc.type Article en_US


Files in this item

This item appears in the following Collection(s)

Show simple item record

Search DSpace


Advanced Search

Browse

My Account