Abstract:
Ишнинг мақсади - Аксиал спондилоартрит (аксСпА) ли беморларда суяк ремодуляция ҳолатини ва уни
тартибга солишни баҳолаш бўлди.
Материаллар ва усуллар: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 70 нафар аксСпА
билан оғриган беморлар текширилди, улардан 50 нафари эркаклар (71,4%), 20 нафари аёллар (28,6%).
Ўрганилган беморларнинг ёши 20 ёшдан 49 ёшгача, ўртача ёши - 31,2 ± 2,8 йил. Касалликнинг бошланиш ёши
18 ёшдан 39 ёшгача бўлган. Ўртача касалликнинг бошланиш ёши 26,7 ± 6,8 йил. Барча текширилган
беморларда остеокальцин (ОК), CrossLaps ва остеокластогенезнинг асосий регуляторлари - OPG ва RANKL
концентрaцияси - қон зардобида иммунофермент анализ усули ёрдамида баҳоланди.
Натижалар: аксСпАда касалликнинг юқори фаоллиги ва суяк минерал зичлиги (СМЗ)нинг пасайиши
ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. аксСпА билан оғриган беморларда суяк метаболизми суяк
тўқималари деградaциясининг кучайиши ва унинг шаклланишининг камайиши билан характерланди. Бу
ҳодиса асосан касаллик фаоллиги юқори бўлган беморларда кузатилди. Ўткир фаза параметрларининг
ошиши ОПГ/ RANKL нисбатининг пасайиши билан бирга келди. АС билан оғриган беморларда
остеокластогенез асосий блокатори ОПГ даражаси ва ОПГ/ RANKL нисбати назорат гуруҳи қийматлари
билан солиштирганда ошди.