Abstract:
Гангреноз пиодермия (ГП) - ичакнинг яллиғланиш касаллигининг кам учрайдиган, оғир асорати бўлиб,
ярали колитли беморларнинг 0,5-2,0 фоизида учрайди. Ушбу асоратнинг пайдо бўлиши оғриқлар ва
иккиламчи инфекция билан прогрессив тери некрози туфайли касалликни кескин кучайтиради. Буларнинг
барчаси шошилинч чоралар кўришни талаб қилади, гарчи уларнинг самарадорлигини олдиндан айтиб
бўлмайди.
Гангреноз пиодермия учун оптимал терапияни танлашни қийинлаштирадиган бир қатор сабаблар
мавжуд. Бу касалликнинг кечишидаги фарқлар, тўлиқ ўрганилмаган патогенетик механизмларнинг
мураккаблиги ва рандомизирланган синовларнинг йўқлиги. Адабиётда ГП ташхислаш ва даволаш
масалалари камдан-кам муҳокама қилинади. Бу ҳолат ҳам бизни ушбу муаммога эътибор қаратишга
мажбур қилди. Биз клиник холат тавсифини берамиз.