Abstract:
Ревматоид артрит (РА) - аутоиммун яллиғланиш хусусиятига эга ноаниқ этйологияли ревматологик касаллик бўлиб, сурункали эрозив артрит ва ички аъзоларнинг тизимли зарарланиши билан кечувчи, беморларни эрта ногиронликга ҳамда уларнинг ҳаёти давомийлигининг қисқаришига олиб келувчи касаллик [1]. Ревматоид артрит касаллигининг этиологияси шу кунга қадар номаълумлигича қолмоқца [2, 3]. Бу эса ўз навбатида РА касаллигини даволашда ўзига хос қийинчиликларни туғдирмокда. Ҳаттоки ривожланган мамлакатларда қўлланилаётган инфликсимаб, ретуксимаб, этанерцепт, адалимумаб, тоцилизумаб сингари янги ген иженерияси биологик агентлари синфига кирувчи дори воситалари ёрдамидаги агрессив терапия ҳам РАни даволаш муаммосини ечиб бераётгани йўқ [4].