Abstract:
Муаммонинг долзарблиги. Ишемик инсултнинг патогенезида интракраниал
коллатерал кон окимида Виллизий айланаси муҳим ўрин эгаллайди. Виллизий айланаси бутунлигини бузилиши брахиоцефал кон томирлар окклюзион касалликларида ишемик инсулт (ИИ) ривожланишида хатарли патогенетик омил х.исобланади. Нима сабабдан Виллизий айланаси аномалиялари мавжуд
бўлган кўпчилик беморларда инсулт учрамайди, качон қайси ҳолатда ва нима сабабдан учраши, кандай хатарли омиллар қўшилиб келганда инсулт хавфи юқори бўлиши ўз ечимини топиши керак бўлган муаммолардан бири ҳисобланади. Шу
билан бирга ҳозирги кунда Виллизий айланаси ва умуртка артериялари аномалиялари бош мия қон айланишининг ўткир бузилишлари патогенезида
етарлича тўлик ўрганилмаган [1,8].