Abstract:
Пневмония, сепсисга чалинган беъморларда ўткир респиратор
бактериал, замбуруғли ва вирусли инфекцияларни ўз вақтида диагностика
қилиш лозим. COVID-19 каби пневмонияга олиб келувчи респиратор
вирусларга гумон бўлганда ПЗР усулида вирусни аниқлаш учун юқори нафас
йўлларидан намуна олинади. Қуйи нафас йўлларидан олинадиган намуналар
янада аниқроқ натижалар беради. Шу билан бирга намуналарни тўғри
сақлаш, лабораторияга транспортировка қоидаларига риоя қилиш ҳам муҳим
аҳамиятга эгадир.