Abstract:
COVID-19 билан касалланган беморларнинг қон зардобида
оқсиллар миқдори кўрсаткичлари таҳлил қилинганда, альбумин миқдорининг
статистик миқдорда камайиши ва глобулинлар миқдорининг кўтарилиши
айниқса 50-69 ёш орасидаги эркак жинсига мансуб беморларда яққол намоён
бўлди. Бу эса ушбу ёш орасидаги инсонларда жигарда оқсиллар синтези
жараёнини пасайиши ва периферик тўқималарда оқсиллар катаболизмининг
кучайиши билан боғлиқдир.