Abstract:
Аҳолини саломатлик ҳолатига атроф муҳит омиллари таъсирини миқдорий баҳолаш масалалари муҳит-саломатлик муаммосидаги энг асосий бўғинлардан бири бўлиб ҳисобланади. Нохуш самараларни ривожланишида у ёки бу омиллар ҳиссасининг катталиги ва ролини билиш, профилактик чора тадбирларнинг тавсифи ва хажмини аниқлаб беради. Канализацион (хўжалик-маиший) чиқинди сувлари республика бўйича экологик нуқтаи назардан сув ҳавзаларини ифлослантирувчи энг мухим манбалардан бири бўлиб ҳисобланади. Улар одатда очиқ сув ҳавзаларига ташланаётган оқава сувларни 30%гача бўлган қисмини ташкил этади.