Abstract:
Дунёда охирги ўн йилликда ўткир лейкозларнинг давоси бўйича эришилган улкан ютуқлар, ўткир лимфобласт лейкоз (ЎЛЛ) билан биринчи маротаба хасталанган 70-95% болаларда, хасталикни қайталанишсиз яшовчанлик давомийлигини узайиши ҳисобига, касаллик оқибатини тубдан ўзгаришига имкон яратди. Шу билан бирга, ЎЛЛ муаммоси, қўшимча терапевтик воситалар ва поликимётерапиянинг (ПКТ) жадаллигини пасайтиришни ёки уни бекор қилишни талаб этувчи хар хил асоратлар ривожланиши оқибатида, даво натижаларини юқори фоизларда қоникарсизлиги, ниҳоятда оғриқли бўлиб қолмоқда. «…болаларда учровчи ЎЛЛ асоратларидан бири, гемостаз тизимни коагуляцион ёки антикоагуляцион фаоллигини ошишига олиб келувчи механизмларининг мувозанатини бузилиши оқибатида юзага келадиган қон кетишлар ёки тромбозлар бўлиб ҳисобланади…»1. Болалардаги ЎЛЛда неопластик жараён каби, лейкозга қарши терапия натижасида келиб чиққан қон ивишининг бузилиш механизмлари, бугунги кунга қадар бахслашиш ва изланиш предмети бўлиб келмоқда.