Abstract:
Гестацион қандли диабет – метаболик хасталик бўлиб, илк бор ҳомиладорликда юзага келган глюкозага толерантликнинг бузилиши билан намоён бўлади [ADA,2009]. Мазкур хасталикнинг тарқалганлиги дунёнинг турли ҳудудларида 1-14% ни ташкил қилади. Гестацион кандли диабет таркалиши бутун дунёда семизлик ва кандли диабет 2 тури ортиши билан параллел равишда ўсиб бормоқда [Domanski G., 2018]. Углевод алмашинуви бузилиши билан боғлиқ касалликлар орасида гестацион қандли диабетга алоҳида эътибор қаратилади. Гестацион қандли диабет ташхиси ва мониторинги масалалари ўта долзарб ҳисобланиб, бу вазият анъанавий маркерларнинг таҳлилига асосланган лаборатор алгоритмларни оптималлаштиришда ўз аксини топмоқда. Эпидемиологик маълумотлар таҳлили кўрсатдики, жаҳонда аёллар орасида гестацион қандли диабет билан касалланиш кенг тарқалганлиги кузатилмоқда, шунинг учун ушбу ҳолатини олдини олиш ва касалликни тўғри ташхислаш бугунги кунда эндокринолог ва гинекологларнинг олдида турган долзарб муаммолардан биридир.