Abstract:
Эндометриоз ўчокларни ривожланишининг асосий механизмларини аниқлаштириш учун маҳаллий иммун тизимидаги ўзгариш жараёнларини ўрганиш катта қизикишга олиб келди [1,3,4,6]. Эндометриоз касаллигида иммун тизимида реакция жара-
ёнини ўрганиш, касаллик ривожланишининг патогенетик омиллари тўғрисида муҳим маълумотларни беради. Чунки айланиб юрадиган иммунокомпетент
ҳужайраларнинг функционал ҳолати, асосан маҳаллий даражада юзага келадиган иммунитет бузилишлари йўналишини акс эттириши мумкин [2,5].