Abstract:
Дунёда аҳоли орасида кенг тарқалган соматик касалликлар орасида қалқонсимон без касалликларининг учраш даражаси юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Ташқи ва ички омилларни юрак қон-томир тизимига ножўя таъсири натижасида келиб чиқадиган «ўлим кўрсаткичларининг ёшариб бориш жараёни кузатилмоқда»1. Тиреоид гормонларнинг организмда етишмаслиги ёки миқдорининг ошиб кетиши натижасида юрак қон-томир тизимида морфологик ва функционал ўзгаришларни баҳолашга қаратилган илмий изланишларни амалга ошириш долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда.