Abstract:
Дунёда неонатал даврда сепсис касаллигининг кўплиги, умумий тартибдаги таснифнинг йўқлиги, патогенезининг мураккаблиги, эрта ташхис қўйишнинг қийинлиги, ўлим даражасининг юқорилиги, даволашга кўп маблағ сарфланиши билан белгиланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра (ЖССТ) неонатал даврдаги сепсиснинг глобал эпидемиологик кўрсаткичлари ҳар йили 3 миллион янги туғилган чақалоқларнинг 1,2 миллиони турли касалликлар асоратлари натижасида сепсис билан касалланганлиги аниқланади. Натижада «...организмнинг носпецифик жавоб реакцияси, кейин туғма иммун жавобни, охир оқибатда ўта махсуслашган орттирилган иммун жавобни қўзғатади...» . Неонатал даврда организмнинг иммун жавоби янги туғилган чақалоқларда такомиллашиш даражасида бўлганлиги сабабли инфекцион омилларга тартибсиз ва уюшмаган ҳолда жавоб бериши мумкин. Аксарият инфекциялар чақалоқлар организмида тез тарқалиб, сепсис ривожланишига олиб келади. Ҳозирги кунда ушбу касалликни даволашда юқори дарражадаги ютуқларга эришилган бўлсада, неонатал сепсис муаммолигича долзарб бўлиб қолмоқда.