Abstract:
Тадқиқотнинг мақсади. Сурункали миелолейкозли беморларда риносинуситни даволашга тавсия
этилган комплекс даво мажмуа самарадорлигини баҳолашдан иборат. Тадқиқотнинг объекти сифатида
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИГИАТМ) клиникаси
ҳамда уларда даволанаётган 68 нафар беморлар жалб қилинди. Тадқиқотнинг предмети сифатида
РИГИАТМнинг маслаҳат поликлиникасида даволанаётган СМЛли беморларнинг тиббий ҳужжатларидан
кўчирмалар, шунингдек, рентгенологик, эндоскопик текширув материаллари олинган.