Abstract:
Дунёда атеросклерознинг учраш даражасининг ошиши унинг тиббий ва ижтимоий ахамиятга эга эканлигини белгилаб беради. Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра, “...юрак-қон томир тизими касалликлари бошқа аъзо хасталиклари ва ўлим кўрсаткичи орасида етакчи ўринни эгалламоқда...”1. Сайёрамиз ахолиси ўлим кўрсаткичи 56,4 миллион бўлиб, улардан юрак ишемик касалликлари (ЮИК) туфайли вафот этганлар сони 15 млн ни ташкил этмоқда. (Америка кардиологлар Ассоциацияси «Heart Disease and Stroke Statistics —2017 Update», 2017г) маълумотларига кўра, интервенцион кардиология ва тери орқали коронар аралашув жаррохлик амалиётлари ривожланиши туфайли, юрак-қон томир касалликлари сони қандли диабет (ҚД) бўлмаган беморларда 3,9 % дан 1987-1996йй. 2,2% га, 2003-2009 йй да ҚД 2- типи мавжуд беморларда эса, 11,1 % дан 5,4 % гача камайган.