Abstract:
COVID-19 касаллиги ҳайз-овариал дисфункциясини келтириб
чиқаришидан ташқари, коронавирус билан касалланган аёлларда сариқ
тананинг етишмовчилиги ва бепуштлик каби бошқа репродуктив саломатлик
муаммолари ҳам кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, баъзи аёллар COVID-
19 дан тикланиш даврини бошдан кечириб, одатдаги ҳайз даври ва овуляцияга
қайтиши мумкин, бошқалари эса тиббий ёрдамни талаб қилувчи доимий
муаммоларга дуч келиши мумкин.
COVID-19 касаллигининг ҳайз-овариал фаолияти ва овуляцияга
таъсирини ўрганиш аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш ва
оптимал даволашни аниқлаш учун муҳим қадамдир.
Ушбу услубий тавсияномада COVID-19 билан касалланган аёлларда
ҳайз-овариал дисфункциясини, шунингдек, касаллик ўтказгандан кейин
тухумдонларнинг нормал функциясини тиклашга таъсир қилиши мумкин
бўлган омилларни кўриб чиқилади.