Abstract:
Умуртқа поғонаси дегенератив касалликлари умуртқалараро чурра, остеохондроз, радикулит каби жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг келтирган маълумотларига кўра «...инсоннинг сурункали касалликлари орасида умуртқа поғонасининг протрузия ва чуррасининг турли даражадаги зарарланишлари кун сайин ортиши кузатилмоқда...»1. Бу касаллик инсонлар яшаш давомийлигининг учинчи ва бешинчи ўн йиллигида айниқса, аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ учраши билан тавсифланади. Бугунги кунда умуртқа протрузияси ва чурраси замонавий ташхислаш ва даволаш тартибининг яратилишига қарамасдан, касалликнинг учраш даражаси кескин ортиб бориши кузатилмоқда. Шу сабабли аҳолини турли қатламлари орасида умуртқа поғонаси протрузияси ва чуррасининг патоморфологик кўрсаткичларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда касалликни эрта ташхислаш ва самарали даволаш тизимини амалга ошириш, патоморфологик ташхислаш тизимини мукаммалаштириш фундаментал тиббиётдаги энг муҳим муаммоли масалаларидан бири ҳисобланади