Abstract:
Услубий тавсиянома коронавирус инфекциясида гемостаздаги ўзгаришлар ва уларни даволашга бағишланган. Коронавирус инфекциясида гемостаз фаоллашиши натижасида коагуляцион гемостазда гиперкоагуляция томон ўзгариш кузатилади. Кичик ва ўрта молекуляр гепаринларни қўллаш коронавирус инфекцияси бўлган беморларда гемостаз фаолиятининг тикланишига, бу эса клиник белгиларнинг сезиларли яхшиланишига олиб келди, жиддий тромбоэмболик асоратларнинг олдини олди. Кичик молекуляр гепарин бўлган Эноксипаринни қўллаш ўрта молекуляр Гепарин антикоагулянт терапиясига нисбатан коронавирус инфекцияси билан оғриган
беморлар коагуляцион гемостазида гиперкоагуляциянинг самарали бартараф
этилишини кўрсатди. Услубий тавсиянома гематологлар, инфекционистлар, терапевтлар, тиббий ОТМ бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура талабалари учун мўлжалланган. Қўлланиш сохаси – коронавирус инфекцияси ва юқумли касалликлар стационарлари.