Abstract:
Дунёда аҳоли орасида турли касалликларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ортишига қарамасдан, турли омиллар таъсирида ривожланадиган хавфли ўсма касалликлари долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Ўсма касалликларнинг энг кўп учрайдиган ва оғир асоратларидан бири ўпка артерияларининг тромбли эмболияси бўлиб, у оғир ҳамда кенг тарқалган юрак-томир патологияси ҳисобланади. Олимларнинг келтирган маълумотларига кўра «...ўпка артерияси тромбли эмболияси мураккаб жарроҳлик аралашувлар пайтида тез-тез учрайдиган операциядан кейинги ва посттравматик эмболиялар сезиларли даражада ошиши билан белгиланади, бундан ташқари, ривожланган мамлакатларда ўпка артерияси тромбли эмболиясидан ўлим ҳолатлари юрак ишемик касаллиги ва инсультлардан кейинги учинчи ўринни эгаллайди...» . Шу сабабли ушбу ҳолатни бартараф этишга қаратилган ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш бугунги кунда тиббиётнинг долзарб вазифа ҳисобланади.