Abstract:
Дунёда болалар жамоасининг саломатлик ҳолатини ҳимоялаш ва мустахкамлаш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳар қандай жамиятнинг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Болалар ҳар қандай давлатнинг энг асосий сенсетив ва аҳамиятли қисми ҳисобланиб, жамиятнинг меҳнат, репродуктив ва интелектуал қобилиятини таъминлайди. Овқатланишнинг қанчалик оқилона ва оптимал ташкил этилганлиги ўсиш ва ривожланиш жараёнлари, ташқи муҳит омилларига чидамлиликни ошириш, шунингдек, ўсувчи организмининг ақлий ва жисмоний қобилияти ва фаолиятига сезиларли боғлиқ бўлади