Abstract:
Ҳозирги вақтда дунёнинг кўплаб мамлакатларида метаболик синдром (МС) хасталигининг тез ўсиш суръатлари кузатилмоқда ва унинг тарқалиш кўлами турли мамлакатларда 20,6 дан 60% ни ташкил этади. Жигар алкоголсиз ёғ касаллиги (ЖАЁК), қандли диабет 2 тури ва семизлик бўлган беморларга нисбатан метаболик синдромли беморларда кўпроқ учраши қайд этилган. EASL-EASD-EASO маълумотларига кўра, «...ЖАЁК вирусли гепатит C ва алкоголли жигар касалликларидан тарқалиш кўлами жихатидан олдинда туради ва умумий жигар хасталиклари таркибида биринчи ўринни эгаллайди...»1. Айни пайтда ЖАЁК нинг этиологияси ва касалликнинг патогенетик ривожланиш механизмлари тўғрисида аниқ тушунча йуқлиги сабаб касалликни даволаш ва олдини олиш масалалари тиббиётдаги ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.