Abstract:
Ушбу илмий тадқиқотда гиалинли мембрана касаллиги бор чала туғилганлар ўпка
тўқимаси структур бирликларининг морфометрик кўрсатгичларини таҳлил қилиш.
Материал сифатида 22-37 ҳафталиклар оралиғида чала туғилганлар ўпка тўқимаси
олинган. Ўпка тўқимасининг структур бирликларини морфометрик текширув
“нуқталарни санаш” усулини компьютер экранига кўчириб модификациялаш йўли билан
амалга оширилди.
Натижалар кўрсатишича, ўпка тўқимасининг ҳаво билан тўлиши ёки нафас олиш
даражасини кўрсатадиган ҳаво билан тўлган альвеолалар бўшлиғи майдони 22-27-
ҳафталикда чала туғилганларда морфометрик жиҳатдан ўпка тўқимасининг 18,3% -ни
эгаллаганлиги, альвеолалар оралиқ тўқимаси майдони эса 64,4%-ни ташкил қилиши,
альвеолалар бўшлиғи фаоллик коэффициенти гестациянинг 22-27-ҳафталигида 1,63 ни
ташкил қилган бўлса, гестациянинг кейинги даврларида кескин камайиши ва мос равишда
1,47 ва 0.93-ни ташкил қилганлиги тасдиқланган.