Abstract:
Акромегалия сурункали эндокринопатиялардан бири бўлиб, унинг асосида гипофиз ўсмаси ўсиш гормони ва инсулинга ўхшаш ўсиш омили-1 гиперсекрецияси ётади. Инсон ўсиш гормони ва унинг қўзғатувчи таъсирининг асосий медиатори сифатида инсулинга ўхшаш ўсиш омили муҳим ўрин тутади. Маълумки, катта ёшли инсонларда ўсиш гормони етишмовчилиги суяк оғирлигининг йўқотилиши ва остеопороз ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлса ҳам, унинг гиперсекрециясининг суяк тўқимаси ҳолатига таъсири ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. Бундан ташқари, акромегалия билан оғриган беморларда суяк минерал зичлигининг ортиши уларнинг синиш хавфини кўпайтириши билан боғлиқлик масаласи етарлича ўрганилмаган. Акромегалияда суяк-мушак тизимида ўзгаришларнинг кўп учрашига қарамасдан, у билан оғриган барча беморларда артропатияларнинг объектив ҳамда субъектив белгилари ривожланади ва улар тўғрисидаги маълумотлар мунозарали бўлиб қолмоқда. Уни эрта ташхислаш ва даволаш ёрдамида қайтариб бўлмас асоратларнинг олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш каби муаммолар долзарб бўлиб қолмоқда.