Abstract:
Сўнги йилларда, реактив артрит (РеА) ревматологик касалликлар ўртасида полиэтилогик хусусиятлари, нозологиянинг охиригача батафсил ўрганилма-ганлиги ва клиник ташхисотнинг мураккаблиги туфайли долзарб масала бўйича қолмокда. Дунё бўйлаб РеА касаллигининг ортиши нафакат ёшларда, балки кекса ёшдаги инсонларда учрамоқда. Кўпгина адабиётларга кўра, РеА нинг биринчи ҳуружидан сўнг, касалликнинг кайталаниши 15-70% кузатилади [1]. 20% беморларда эса РеА нинг урогенитал ёки постэнтероколитик шакллари периферик артрит кўринишида, ҳамда кекса ёшдаги беморларда умуртка погонасининг шикастланиши билан кечади. Бу эса ўз навбатида ногиронликка олиб келиши мумкин [1].