Abstract:
Аннотация. Тадқиқотда 80 нафар COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёллар
киритилди, улардан 40 нафарини ҳомиладорликнинг иккинчи триместри (I-гурух), ва 40 нафарини учинчи триместридаги (II-гурух) аёллар ташкил этди. Назорат гурухини 20 нафар соғлом ҳомиладор аёллар ташкил этди. Беморларга COVID -19 ташхиси ПЗР усули ёрдамида қўйилди. Плацента микробиомасини таркиби ва тузилишини аниқлаш учун секвенирлаш усулидан фойдаланилди. 80та плацента намуналарини секвенерлаш усулидан фойдаланган ҳолда ўрганиш натижасида деярли барча намуналарда қуйидаги: Firmicutes, Proteobacteria, Fusobacteria, Actinobacteria, Enterobacteriaceae, Prevotella, Peptostreptococcus ва Bacteroidetes оиласига мансуб бактериялар аниқланди. Назорат гурухига киритилган ҳомиладор аёллар плацентаси микробиотасини ўрганиш уларда
фақат Lactobacillus оисласига мансуб бактериялар аниқланди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёллар плацентасида ҳомиладорликнинг иккинчи триместрини охирида ҳомиладорликнинг учинчи триместридаги соғлом аёлларига нисбатан микроблар 1.2 бараварга кўп аниқланди. Гарчи улар плацента орқали ҳомилага ўтмасада, уларнинг мазкур аёлларда аниқланиши уларда фетоплацентар дисфункцияни ривожланишдаги муҳим ўрни борлигини тасдиқлайди.