Abstract:
Гастродуоденал ярадан қон кетишдан ҳар йилги касалланиш ҳар хил. Муаллифлармаълумотларига кўра, 100 ООО аҳолига 20-100 гача учрайди [7]. Охирги йилларда ахоли орасида ярага боғлиқ гастродуоденал қон кетишлар сонини ортиб бормоқда. Бундай холатда беморларнинг оғирлик холати қон йўқотиш босқичи ва қон кетиш интенсивлиги, бемор ёши хамда қўшимча ҳамрох касалликларига боғлиқлиги билан изоҳланади [6]. Яра касалликларини консерватив даволашда эришилган ютуқлар мазкур патологияда» жаррох^ик аралашувлар сонининг камайишига олиб келади. Шу билан бирга меъда - ичак тизимидан қон кетиши сингари хавфли асорат барча яра касалликлари асоратларининг 15-25% ни ташкил қилади ва жаррохдан янги тактик ёндашувлар ишлаб чиқишни талаб қилади [1,5].