Abstract:
Атеросклероз хисобига юзага келган юрак ишемик касаллиги (ЮИК) бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам ахоли орасида ногиронлик ва ўлимга олиб келадиган асосий сабаблардан бири хисобланади. Ушбу мақола стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда буйрак дисфункциясини эрта ташхислаш ва даволашни мувофиқлаштиришга бағишланган. Даволаш натижасида хар икки гурухда ижобий клиник ўзгариш кузатилди, лекин бу натижа иккинчи гурухда яққолроқ намоён бўлди. Стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда буйрак дисфункцияси маркёрларини эрта аниқлаш ва умум қабул қилинган даво билан бирга комбинацияланган гиполипидемик воситаларини қўллаш монотерапияга нисбатан ишончли даражада самарали эканлиги қайд этилди.