Abstract:
Реактив артритни даволашда, бўғимнинг қанчалик зарарланиш ҳолатини инобатга олган ҳолда, ностероид ва стероид яллиғланишга қарши препаратлар қўлланилади. Сурункали реактив артритнинг оғир ҳолатларида иммуносупрессив терапиядан фойдаланилади. Тадқиқот мақсади ФНО-α ингибиторлар, интерлейкин ингибиторларнинг реактив артритга чалинган беморларнинг терапиясида қўлланилиши потенциал нишонга таъсирлилигини ўрганиш.